Янгиликлар

  • “Аделаида Юнайтед” ўзига келмоқда

  • Сана: 04.01.2012
  • Бугун Австралия А-лигасида 14-тур учрашувлари бошланди.

    “Бунёдкор”нинг Чемпионлар лигасидаги рақиби бўлмиш “Аделаида Юнайтед” клуби меҳмонда “Мельбурн Хеарт” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

    “МЕЛЬБУРН ХЕАРТ” – “АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД” 1:3 (0:1)
    Голлар: Ван Дижк 38 пенальти (0:1), Видошич 48 (0:2), Ван Дижк 79 (0:3), Бабалж 90+2 (1:3)
    “Аделаида Юнайтед” таркиби: 1.Галекович, 3.Бугард, 5.Мюллен, 7.Каравелла (2.Малик 71), 9.Ван Дижк, 10.Видошич (15.Меллинг 78), 11.Джайт (17.Рамсай 68), 12.Голеч, 14.Ватсон, 18.Барбиеро, 21.Усукар

    Таъкидлаш жоизки, аделаидаликлар янги бош мураббий қўл остида ижобий натижалар қайд этиб келишмоқда. Жон Космина устозлигидаги сўнгги уч учрашувда “Аделаида Юнайтед” аъзолари етти очко жамғаришга эришдилар.

    Ушбу ғалабадан сўнг “Аделаида Юнайтед” аъзолари турнир жадвалининг еттинчи поғонасига кўтарилиб олишди. Улар олтинчи ўриндаги "Ньюкасл Жетс" аъзоларидан тўплар фарқига кўра ортда қолишяпти.

Мавзуга оид бошқа хабарлар