Янгиликлар

  • “Аделаида” бу сафар ҳам ғалаба қозона олмади

  • Сана: 24.12.2011
  • Австралия А-лигасининг 11-тур учрашувлари доирасида “Аделаида Юнайтед” жамоаси “Сидней” ФК меҳмони бўлди.

    Сўнгги тур учрашувларини омадсиз ўтказишаётган аделаидаликлар бу сафар ҳам ғалаба қозона олмадилар. “Аделаида Юнайтед” аъзолари икки бор ҳисобда олдинда боришларига қарамасдан, якунда жангавор дуранг қайд этилди – 2:2.

    “СИДНЕЙ” ФК – “АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД” 2:2 (1:1)
    Голлар: Мюллен 8 (0:1), Кисел 19 пенальти (1:1), Видосич 56 (1:2), Петратос 66 (2:2)
    “Аделаида Юнайтед” таркиби: 1.Галекович, 3.Бугард, 5.Мюллен, 7.Каравелла (2.Малик 79), 10.Видосич (16.Дилевски 67), 11.Джайт, 14.Ватсон, 17.Рамсай, 18.Барбиеро (12.Голеч 82), 21.Усукар, 22.Сусак

    Ушбу дуранг аделаидаликларнинг турнир жадвалидаги эгаллаб турган 9-поғонасига ҳеч қандай таъсир кўрсатгани йўқ.

Мавзуга оид бошқа хабарлар