Match-Center

BUNYODKOR

1:0

Nasaf

74' Trifunovic Milos
Referee: Saidov Rustam. Stadium: Jar stadium.
Visitors: 6278.

Uzbekistan cup - 2011. Semi final. Date: 02.08.2011 17:00.

Past meetings

Uzbekistan cup - 2015 Final 17.10.2015 17:00 BUNYODKOR 1-2 Nasaf match-center
Uzbekistan cup - 2014 Semi final 01.07.2014 20:00 Nasaf 1-1 BUNYODKOR match-center
Uzbekistan cup - 2014 Semi final 26.06.2014 19:00 BUNYODKOR 1-0 Nasaf match-center
Uzbekistan cup - 2013 Final 25.09.2013 18:00 Nasaf 1-2 BUNYODKOR match-center
Uzbekistan cup - 2012 Final 30.11.2012 15:00 BUNYODKOR 3-0 Nasaf match-center
Uzbekistan cup - 2011 Semi final 17.08.2011 18:00 Nasaf 1-0 BUNYODKOR match-center
Uzbekistan cup - 2010 Stage 1/8 18.06.2010 17:00 BUNYODKOR 1-1 Nasaf match-center
Uzbekistan cup - 2010 Stage 1/8 10.06.2010 17:00 Nasaf 1-2 BUNYODKOR match-center
Uzbekistan cup - 2009 Semi final 06.07.2009 19:00 BUNYODKOR 3-0 Nasaf match-center
Uzbekistan cup - 2009 Semi final 30.06.2009 18:00 Nasaf 0-2 BUNYODKOR match-center

Text Commentary

' Учрашув якунланди. Ҳисоб 1:0. "Бунёдкор" биринчи ярим финалда зафар қучди. Энди 17 август куни Қаршида жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
85' Интернет билан боғлиқ техник носозликлар учун узр сўраймиз.
74' Милош Трифунович Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан ошириб берган қулай пасини Милош Трифунович гол билан якунлади. Сербиялик ҳужумчининг бош билан йўллаган зарбасини Казаченко қайтариб қололмади.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.
45' Геворкян билан комбинация ташкил этган Юсунов зарба йўллади. Аммо унинг тўпи жудаям ноаниқ чиқди.
40' Лутфулла Тўраев Иномовга нисбатан ўйин қоидасини бузганлиги учун огоҳлантирилди.
39' Акмал Шораҳмедов бир паси билан Трифуновични қулай вазиятга чиқарди. Трифуновичнинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
36' Виктор Карпенконинг олис масофадан йўллаган зарбасини Казаченко катта қийинчилик билан қайтарди.
34' Солиев, Ҳасанов ва Карпенконинг ҳужумини Боян Малисич майдон ташқарисига чиқариб юборди.
31' Энди "Насаф" ҳужум ташкил этди. Ботир Қораевнинг жарима майдончасига оширган хавфли пасини Ғофуров бартараф этди.
30' "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми ва Жасур Ҳасанов жудаям қулай вазиятга чиқди. Казаченко қаршисида турган Ҳасановнинг зарбаси салгина ноаниқ кетди.
29' "Бунёдкор" дарвозаси томон чамаси 28 метрлар узоқликдан жарима зарбаси белгиланди. Йўлланган зарба ноаниқ чиқди.
23' Учрашувдаги энг қулай вазиятга Анвар Солиев чиқди. Аммо унинг бирга-бир ҳолатдаги зарбасини Казаченко ушлаб олди.
17' Анвар Ғофуров узун паси билан Жасур Ҳасановни олдинга бошлади. Жасур эса тўпга биринчи тегинишидаёқ жарима майдончасида турган шериги Жадигеровни излаб топди. Бироқ дарвозабон илдамроқ ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.
16' Ислом Иномов ва Акмал Шораҳмедов Дарвоқе, Ислом Иномов 3-дақиқада ва Акмал Шораҳмедов 16-дақиқада огоҳлантирилди.
14' Энди "қалдирғочлар" устунликни ўз қўлларига олишмоқда.
10' Илк дақиқаларда қаршиликлар тўпга эгалик қилишди. "Бунёдкор" эса қарши ҳужумда ўйнади.
01' Ўйин бошланди.
01' Ўйин бошланди.
' Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришадиган бўлди.
' Бундан бир неча дақиқа олдин стадиондаги улкан мониторда иккала жамоа вакилларининг ўйинолди фикрлари тингланди. Мухлислардан интервьюлар олинди. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ашулалари байрамона кайфиятни давом эттирди. Шунингдек, 100дан ортиқ гол уриб Геннадий Красницкий клубига аъзо бўлган - Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мақсудов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Ойбек Усмонхўжаев, Нўъмон Ҳасанов ва Азамат Абдураимовларга соврин топширилмоқда.
' "Жар" стадионида ўзига хос тантана, ажойиб футбол муҳити.
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
2.Акмал Шораҳмедов
5.Ислом Иномов
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброҳимов
11.Жасур Ҳасанов
14.Милош Трифунович
18.Славолюб Жоржевич
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
3.Саша Жоржевич
10.Шавкат Саломов
19.Яннис Мандзукас
21.Дилшод Жўраев
26.Анвар Раҳимов
44.Расулжон Шуҳратов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' "НАСАФ" ТАРКИБИ:
30.Дмитро Казаченко
4.Мақсуд Каримов
5.Ботир Қораев
7.Жаҳонгир Жиямуродов
8.Андрейс Переплёткинс
9.Илҳом Шомуродов
13.Лутфулла Тўраев
17.Артур Геворкян
18.Фозил Мусаев
27.Илҳом Юнусов
34.Боян Малисич

ЗАХИРАДАГИЛАР:
42.Мурод Зухуров
11.Носирбек Отақўзиев
19.Иван Бошкович
20.Эркин Бойдуллаев
29.Аҳрол Рисқуллаев
33.Шуҳратбек Мирхолдиршаев
48.Мирзакамол Камолов

Бош мураббий: Анатолий Демьяненко
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг Тошкентдаги "Жар" стадионида мамлакат кубоги ярим финали доирасидаги дастлабки учрашув старт олади. Унда "Бунёдкор" Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилади.
' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!

Lineups

BUNYODKOR Nasaf
Nesterov Ignatiy
Gafurov Anvar
Jorjevic Slavoljub
Inomov Islom
Karpenko Viktor 71
Hasanov Jasur Arziqulovich
Jadigerov Askar
Shorahmedov Akmal
Ibrokhimov Javlon
Soliev Anvarjon 84
Trifunovic Milos
Mandzukas Yannis 71
Rahimov Anvar 84
Kazachenko Dmitriy
Qoraev Botir
Malisic Bojan
Karimov Maqsud
Jiyamurodov Jahongir
Gevorkyan Artur
Musaev Fozil 68
Turaev Lutfulla
Yunusov Ilhom 82
Perepletkins Andreys 82
Shomurodov Ilhom
Boydullaev Erkin 68
Otaquziev Nosir 82
kamolov Mirzakamol 82
Head Coaches
Kasimov Mirjalol Demyanenkon Anatoliy