Match-Center

Erkurgan

1:1

BUNYODKOR

40' Murtozoev Bahodir
87' Hasanov Doniyorbek
Referee: Muhammedov Murod. Stadium: Central stadium "Kasbi".
Visitors: 4221.

Uzbekistan cup - 2011. Stage 1/8. Date: 06.06.2011 17:00.

Past meetings

Uzbekistan cup - 2011 Stage 1/8 06.05.2011 17:00 BUNYODKOR 5-0 Erkurgan match-center

Text Commentary

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.
' Ўйин якунланди. Ҳисоб 1:1. Шундай қилиб, икки учрашув натижасига кўра 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган "Бунёдкор" чорак финалга биринчи бўлиб йўлланма олди.
90+1' Расулжон Шуҳратов ҳисобни 1:2га ошириши мумкин эди. Аммо унинг зарбасини Хуршид Ходжаев бартараф этди.
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
89' Мандзукас томонидан ошириб берилган суперпасни Дониёрбек Ҳасанов боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
88' Дониёрбек Ҳасанов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
87' Дониёрбек Ҳасановнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.
85' Дилшод Жўраев томонидан оширилган тўпга Расулжон Шуҳратов зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
82' Манзукаснинг ўта ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини қайтаришда дарвозабон хатоликка йўл қўйди. Қайтган тўпни қарама-қарши қанотдаги ўткир бурчакдан Мурзоев дарвозага йўллади. Бу сафар тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
80' Мандзукас томонидан оширилган тўпни Саломов қабул қилиб олди. Бироқ тўп ундан узоқлашди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Мурзоевнинг зарбаси эса ноаниқ чиқди.
78' Константин Боевнинг жарима майдончасига кирмасдан йўллаган зарбасига салгина аниқлик етишмади.
76' Шораҳмедов ва Мурзоевнинг комбинациясидан сўнг Камолиддиннинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кўриниш олди.
74' Дилшод Жўраев Майдонга тушди.
74' Асқар Жадигеров Майдонни тарк этди.
74' Баҳодир Акрамов Майдонга тушди.
74' Рустам Аъзамов Майдонни тарк этди.
73' Айтиш мумкинки, "Ерқўрғон"да ярим ҳимоя умуман ишламаяпти. Ҳимоядан ҳужумга, ҳужумдан эса ҳимояга қайтилмоқда.
70' Майдон эгалари ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда.
68' Дониёрбек Ҳасанов Майдонга тушди.
68' Ислом Иномов Майдонни тарк этди.
66' Рустам Аъзамов икки ҳимоячимизни ортда қолдирган ҳолда дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
64' Камолиддин Мурзоев Мандзукаснинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни эса Мурзоев дарвозага йўллади. Гол! Бироқ қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, "офсайд" қайд этди.
63' Анвар Раҳимовда қулай вазият бўлди. Бироқ аслида чапақай бўлган футболчимиз тўпни ўнг оёғида дарвозага йўллади. Зарба бирозгина ноаниқ чиқди.
61' Обид Маматов Майдонга тушди.
61' Абдураззоқ Жўраев Майдонни тарк этди.
59' Расулжон Шуҳратов Майдонга тушди.
59' Анвар Солиев Майдонни тарк этди.
56' "Бунёдкор"нинг ҳужумлари тобора жиддийлашиб бормоқда. Аммо майдон эгаларининг зич ҳимояси футболчиларимизга имкон бераётгани йўқ.
53' Мандзукас ошириб берган тўпни Жоржевич дарвозага йўллашга қулай вазиятда турганди. Аммо Муртозоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
51' Ойбек Полвонов Майдонга тушди.
51' Алижон Юлдашев Майдонни тарк этди.
49' Саломов томонидан йўлланган жарима зарбаси кучли чиқди. Бироқ тўп жонли деворга тегиб қайтди.
47' Иккинчи бўлим биринчисидан анча суст бошланди. Футболчилар толиқишган. Ҳаво ҳароратида 40 даража иссиқдан кам эмас.
46' Касби шаҳридаги об-ҳаво ҳарорати жудаям юқори - 40 даража иссиқдан кам эмас!
' Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб 1:0
44' Голдан сўнг майдон эгаларининг ҳужумлари бироз кучайди. Бунга ишқибозларнинг ҳам олқишлари ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти.
42' Саломов томонидан ошириб берилган тўпни Мурзоев боши билан дарвозага йўллади. Бироқ зарба салгина ноаниқ кетди.
40' Муртозоев жарима майдончаси ичига кирибоқ Тўраевнинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.
39' Баҳодир Муртозоев ГОЛ!!!
37' Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Саломов шеригига тўхтатиб берди. Мурзоев зарба бераётганда эса рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва шу захотиёқ ҳакам ҳуштаги чалинди.
35' Ҳаво иссиқлигидан ўйин тўхташи билан иккала жамоа аъзолари сув ичишга шошишмоқда.
33' Майдон эгалари ҳимояда анча зич ўйнашмоқда. Шу боисдан ҳам "қалдирғочлар"да вазиятлар кам бўлмоқда.
31' Саша Жоржевич ҳимоядан ҳужумга қўшилди ва узоқ масофадан дарвоза томон зарба йўллади. Лекин зарба кутилганидек чиқмади.
28' Саломов уч ҳимоячи қуршовидан чаққонлик билан чиқиб кетди ва тўпни Мурзоев томон оширди. Бироқ Камолиддин тўпга биринчи бўлиб етиб келолмади.
26' Ўйин суръати юқори эмас. Иккала жамоа ҳам асосан майдон марказида ҳаракатланмоқда.
24' Саломов-Мурзоев комбинациясидан сўнг Иномов яна қулай вазиятга чиқди. Бироқ бу сафар ҳам у ўйиндан ташқари ҳолатда.
22' Боевдан тўпни қабул қилиб олган Али Юлдашев яна бир бор узоқ масофадан зарба йўллади. Тўраев маҳорат кўрсатиб, хҳавфни бартараф этди.
21' Саломов икки ҳимоячини алдаб ўтиб, Иномовни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Ислом ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
19' Али Юлдашевнинг жарима зарбаси ноаниқ чиқди.
18' Анвар Ғофуровнинг ҳатосидан Рустам Аъзамов фойдалниб қолиши мумкин эди. Аммо Аъзамов тўпни ўзига бўйсундура олмади.
16' Майдон эгаларининг ҳам ҳужумлари яхши чиқмоқда.
15' Ислом Иномов чамаси 23 метрлардан зарба йўллади. Бироқ "Ерқўрғон" посбони тўпни эгаллаб олди.
12' Биринчи учрашувда рақибдан 5:0 ҳисобида устун келган "қалдирғочлар" асосан ўзларини эҳтиёткор тутган ҳолда тўп билан муомалада бўлишмоқда.
10' Ҳавонинг иссиқлиги футболчиларга тезкор футбол кўрсатишга ўз таъсирини кўрсатяпти.
08' Саломовнинг чап қанотдан оширган пасини ҳимоячилар катта қийинчилик билан бартараф этишди.
06' Абдураззоқ Жўреав икки футболчидан ўтиб кетиб, ўнг оёғида кучли зарба йўллади. Бироқ бу сафар ҳам тўп Тўраев қўриқлаётган дарвозага аниқ боргани йўқ.
04' Алижон Юлдашевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ҳавфли кўриниш олди. Аммо ноаниқ.
02' Илк дақиқада "Бунёдкор" аъзолари ҳисобни очишлари мумкин эди. Анвар Раҳимовнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўрига кириб кетаётганди. Бироқ Александр Критинин тўпни шундоққина дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборди.
01' Ўйин бошланди.
' Касби шаҳридаги об-ҳаво ҳарорати жудаям юқори - 40 даража иссиқдан кам эмас!
' Касби шаҳридаги об-ҳаво ҳарорати жудаям юқори - 40 даража иссиқдан кам эмас!
' Касби шаҳридаги об-ҳаво ҳарорати жудаям юқори - 40 даража иссиқдан кам эмас!
' Ҳакамлар гуруҳи:
Бош ҳакам: Мурод Муҳаммедов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Набижон Рўзимов ва Олимбой Давлетов (иккаласи Урганч)
Учрашув назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент)
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
1.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
3.Саша Жоржевич
5.Ислом Иномов
6.Анвар Ғофуров
10.Шавкат Саломов
17.Камолиддин Мурзоев
18.Яннис Мандзукас
20.Анвар Солиев
26.Анвар Раҳимов
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
Мухиддин Худоёров, Дониёрбек Ҳасанов, Миразиз Жалолов, Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов, Фурқат Ҳасанбоев, Расулжон Шуҳратов
' "ЕРҚЎРҒОН" ТАРКИБИ:
12.Хуршид Ходжаев
2.Аҳмаджон Райимжонов
4.Александр Критинин
7.Константин Боев (сардор)
8.Алижон Юлдашев
9.Баҳодир Муртозоев
13.Дилшод Болиев
18.Рустам Аъзамов
20.Абдураззоқ Жўраев
24.Жасур Урунов
77.Алишер Юсупов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
1.Музаффар Абдуллаев, Ойбек Полвонов, Баҳодир Акрамов, Ҳикмат Асадов, Раҳмон Мелибоев, Обид Маматов, Зухриддин Қаюмов

Бош мураббий: Баҳром Юлдашев
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Ҳозир иккала жамоа аъзолари ҳам майдонда ўз машғулотларини олиб боришмоқда.
' Яна бир неча дақиқалардан сўнг "Ерқўрғон" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув старт олади.
' Касби шаҳридаги марказий стадиондан ўз репортажимизни бошлаймиз.
' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари!

Lineups

Erkurgan BUNYODKOR
Khodjaev Khurshid
Kritinin Aleksandr
Urunov Jasur
Bolliev Dilshod
Murtozoev Bahodir
Yusupov Alisher
Yuldashev Ali 51
Raimdjanov Akhmatjan
Juraev Abdurazzoq 61
A'zamov Rustam R. 74
Boev Konstantin
Polvonov Oibek 51
Mamatov Obid 61
Akramov Bakhodir 74
Turaev Akbar
Gafurov Anvar
Jorjevic Slavoljub
Inomov Islom 68
Mandzukas Yannis
Rahimov Anvar
Jadigerov Askar 74
Shorahmedov Akmal
Soliev Anvarjon 59
Salomov Shavkat
Murzoev Kamoliddin
Shuhratov Rasuljon 59
Hasanov Doniyorbek 68
Juraev Dilshod 74
Head Coaches
Hakimov Bahrom Kasimov Mirjalol