Match-Center

Khiva

1:3

BUNYODKOR

45' Quziboev Zokhir
23' Jadigerov Askar
41' Rahimov Anvar
44' Soliev Anvarjon
Referee: Togaev Bakhtiyor. Stadium: Olympic stadium (Urgench).
Visitors: 8708.

Uzbekistan cup - 2011. Stage 1/16. Date: 28.04.2011 16:00.

Past meetings

The teams has not met before on tournament Uzbekistan cup.

Text Commentary

' Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, репортажимизни якунлаймиз.
' Ўйин тугади. Ҳисоб 1:3. "Бунёдкор" 1/8 финалда!
90' Иккинчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
90' Мандузкас оширган тўпни Шуҳратов дарвозага йўллади. Тўпни дарвоза устуни қайтариб қолди.
88' Учрашув якунланиб бормоқда.
87' Александр Ежов тепган тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
85' Бурчакдан оширилган тўпни Жадигеров эгаллаб олди ва Шуҳратовга узатди. Расулжоннинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
84' Мандзукас ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига оширди. Мурзоевга ҳалал берган ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
82' Дониёрбек Ҳасанов Майдонга тушди.
82' Шавкат Саломов Майдонни тарк этди.
80' "Хива" аъзолари чамаси 22 метрлар узоқликдан жарима зарбаси тепишди. Кучли зарбани Акбар Тўраев эгаллаб олди.
78' Жадигеров чамаси 24 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Тўпни икки уринишда дарвозабон эгаллаб олди.
77' Низомжон Норов Майдонга тушди.
77' Владимир Баранов Майдонни тарк этди.
75' Расулжон Шуҳратов Майдонга тушди.
75' Анваржон Солиев Майдонни тарк этди.
74' Расулжон Шуҳратов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
72' Иккинчи бўлимда меҳмонлар майдоннинг "Бунёдкор" аъзолари жойлашган қисмига ўта олишмаяпти.
70' Бурчакдан оширилган тўпни пала-партиш вазиятда Саша Жоржевич дарвозага йўллади. Руслан Матниёзов бу сафар ҳам қаҳрамонлик кўрсатди.
69' Мурзоевнинг зарба беришига ҳимоячилар имкон беришмади. Акс ҳолда Камол қулай вазиятга чиққанди.
68' Ориф Шамсиддинов Майдонга тушди.
68' Аброр Хусаинов Майдонни тарк этди.
67' Анваржон Солиевда яна бир имконият бўлди. Бироқ бу сафарги зарба йўлига ҳам дарвозабон тўғаноқ бўлиб, ҳисобни ошишига йўл қўймади.
66' Камолиддин Мурзоев Майдонга тушди.
66' Милош Трифунович Майдонни тарк этди.
64' Анваржон Солиев жуда чиройли ва ҳавфли зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олишга эришди.
61' Мандзукаснинг ўнг қанотдан оширган пасини Трифунович дарвоза томон боши билан йўллади. Зарба ноаниқ чиқди.
59' Меҳмонларнинг ҳотиржамликка берилиши оқибатида майдон эгалари ҳужум ташкил этишди. Аммо Комил Солиев томонидан йўлланган зарба анчайин ноаниқ кетди.
57' Қарши ҳужум. Владимир Баранов томонидан йўлланган зарбани Акбар Тўраев ушлаб олди.
56' Шораҳмедов яна ўнг қанотдан ҳавфли ҳужум ташкил этди. Бу сафар Трифунович дарвозани аниқ нишонга олди. Зарба салгина ноаниқ чиқди.
54' Шораҳмедов икки футболчини алдаб ўтиб, тўпни Саломовга оширди. Шавкат қулай вазиятга чиқди. Аммо тўп нотекис майдонда сакраб, Саломовдан узоқлашиб кетди.
52' Яна Саломов-Трифунович тандеми ўзини кўрсатди. Шавкат томонидан оширилган тўпни Милош дарвозага йўллади. Ноаниқ
51' Саломов тўпни Трифунович томон етказди. Бироқ Милош тўпни тўхтата олмади.
50' Комил Самиев Майдонга тушди.
50' Озод Отажонов Майдонни тарк этди.
49' Мандзукас тўпни чиройли тарзда Трифуновичга оширди. Аммо пас секинроқ оширилганлиги учун дарвозабон тўпга биринчи бўлиб етиб келди.
48' Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби "қалдирғочлар"нинг ҳужумлари билан бошланди.
47' Ҳозирча жамоалар таркибларида ўзгаришлар йўқ.
46' Иккинчи бўлим бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
' Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.
' Бўлим сўнггида майдон эгалари жарима зарбаси тепишди. Оширилган тўпни ҳаммадан баланд сакраган Зохир Қўзибоев дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни қисқартирди - 1:3
45' Зохир Қўзибоев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
45' Солиев дарвозанинг ўнг бурчагини аниқ нишонга олди. Ҳисоб 0:3
45' Анваржон Солиев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
44' Милош Трифунович Трифуновичга нисбатан рақиб ҳимоячилари ўйин қоидасини бузишди. Пенальти
42' Жадигеров-Солиев комбинациясидан сўнг Анвар Раҳимов қулай вазиятга чиқди ва ўнг оёғи билан Руслан Матниёзовнинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 0:2.
41' Анвар Раҳимов ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
39' Трифунович яна "офсайд"да қолиб кетди.
37' "Қалдирғочлар"нинг ҳужумлари тинмаяпти. Бироқ майдон эгаларининг бутун жамоа бўлиб ҳимояланиши бошга гол киритилишига имкон бермаяпти.
33' Ботир Латипов Жадигеровни қўполлик билан тўхтатиб қолганлиги учун огоҳлантирилди.
32' Трифунович жарима майдончаси чизиғи устидан дарвозага кучли зарба йўллади. Матниёзов тўпни ушлаб олди.
31' Яна бир ҳужум. Солиев боши билан тўпни Трифуновичга оширди. Бироқ Милош ўз мувозанатини йўқотиши натижасида тўпни ўтказиб юборди.
30' Милош Трифунович Жадигеров ошириб берган тўпни Трифунович боши билан дарвозани аниқ нишонга олди. Бироқ чизиқ ҳаками голни инобатга олмади. Милош "офсайд"да қолиб кетган экан.
29' "Хива" аъзолари чамаси 24 метрлардан жарима зарбаси тепишди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди.
26' Жадигеров чамаси 28 метрлардан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Аммо зарба ноаниқ чиқди.
24' Қарши ҳужум. Трифунович тўпни ўнг қанотга Мандзукасга оширди. Яннис эса икки ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Бу ерда бўш қолдирилган Асқар Жадигеров осонлик билан дарвозани ишғол қилди. Ҳисоб 0:1
23' Асқар Жадигеров ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
20' Анвар Раҳимов Рақиб аъзоси билан тўқнашувда Раҳимов қўпол ўйнади ва бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
17' Шораҳмедов фаоллиги эвазига ҳавфли ҳужум ташкил этилди. Тўпни эгаллаб олган Саломов дарвоза томон зарба бериши мумкин эди. Аммо унга ҳимоячилар имконият беришмади.
15' Зохир Қўзибоев дарвозабонимиз билан бир-бирга чиқиши мумкин эди. Аммо унга Саша Жоржевич имконият бергани йўқ.
13' Акбар Тўраев дарвозаси томон ҳаволатиб тўп оширилди. Посбонимиз ишончли ўйнаб тўпни эгаллаб олди.
12' "Бунёдкор"нинг ҳужумлари тобора ҳавфли тус олиб бормоқда.
11' Бурчакдан оширилган тўпни Саша Жоржевич дарвозага тўғрилади. Матниёзов тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди.
10' Шораҳмедов ўнг қанот бўйлаб "рейд" уюштирди ва тўпни жарима майдончасига оширди. Саломовнинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
09' Саломов бу сафар ўнг бурчакдан тўп оширди. Бу сафар дарвозабон эгаллаб олди.
08' "Бунёдкор"нинг бурчак зарбаси. Ғофуровнинг бош билан йўллаган зарбасини Баранов яна майдон ташқарисига чиқариб юборди.
06' Солиев рақибдан тўпни олиб қўйди ва тезкор ҳужум бошлади. Анваржон тўпни Трифуновичга оширди. Аммо ҳимоячилар ҳавфни бартараф этишди.
05' Мандзукас бошлаб берган ҳужумни Саломов дарвоза томон кучли зарба билан якунлади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
04' Майдоннинг нотекислиги қарамасдан "қалдирғочлар" қисқа-қисқа пас орқали ҳужумлар ташкил этишмоқда.
03' "Бунёдкор"чилар тўпни ўз назоратларига ола бошлашди.
02' "Хива" ўйинни бошидаёқ ҳужум ташкил этди. Аммо Акбар Тўраев тўпни эгаллаб олди.
01' Ўйин бошланди.
' Жамоалар сардорлари - Владимир Баранов ва Анвар Ғофуровлар ўйинни ким бошлаш кераклигини аниқлаб олишди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Хива" кўк, "Бунёдкор" оқ рангли формаларда. Ҳакамлар гуруҳи эса қора либосда.
' Бугунги учрашувни қуйидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради:

Бош ҳакам: Б.Тоғаев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Б.Қодиров, Х.Шодмонов (иккаласи – Бухоро)
Захир ҳаками: Т.Галеев (Урганч)
Учрашув назоратчиси: В.Штерн (Тошкент)
' Майдон сифати ҳақида гапирадиган бўлсак, тепадан қараганда яшил кўринса-да, бироқ нотекис!
' Бугун Хивада об-ҳаво ҳарорати булутли. Эрталаб ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг майдон нам ҳолатда қолган. Яна ёмғир ёғиш эҳтимоли йўқ эмас.
' Айни пайтда иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотларини олиб боришмоқда.
' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
3.Саша Жоржевич
5.Ислом Иномов
6.Анвар Ғофуров (сардор)
10.Шавкат Саломов
14.Милош Трифунович
19.Яннис Мандзукас
20.Анваржон Солиев
26.Анвар Раҳимов
47.Асқар Жадигеров

ЗАХИРАДАГИЛАР:
35.Виктор Мочалов
4.Хайрулла Каримов
9.Анвар Ражабов
16.Дониёрбек Ҳасанов
17.Камолиддин Мурзоев
44.Расулжон Шуҳратов
' “ХИВА” ТАРКИБИ:
1.Руслан Матниёзов
2.Аброр Қиличев
17.Александр Ежов
20.Ўраз Ўразимбетов
8.Илҳом Комилов
15.Владимир Баранов (сардор)
18.Аброр Хусаинов
23.Озод Отажонов
6.Ботир Латипов
21.Зохир Қўзибоев
13.Илёс Суюнов

ЗАХИРАДАГИЛАР:
16.Равшан Элибоев
11.Баҳром Умаров
3.Низом Норов
5.Бахтиёр Умаров
7.Мурод Тошматов
10.Ориф Шамсиддинов
9.Комил Солиев
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Стадион мухлислар билан тўлиб бормоқда. Тез орада бўш топиш муаммога айланиши аниқ. Чунки Хивага ҳар доим ҳам "Бунёдкор" келавермайди-ку!
' Бугун Хивада катта футбол байрами десак муболаға бўлмайди. Боиси ушбу шаҳар бугун 2011 йилги мамлакат кубоги 1/16 финал босқичи доирасидаги "Хива" - "Бунёдкор" учрашувига мезбонлик қилмоқда.
' Хива шаҳридаги "Марказий" стадиондан ўз репортажимизни бошлаймиз!
' Ассалому алайкум азиз футбол ишыибозлари!

Lineups

Khiva BUNYODKOR
Matniyozov Ruslan
Qilichev Abror
Ejov Aleksandr
Urazimbetov Uraz
Komilov Ilkhom
Baranov Vladimir 77
Khusainov Abror 68
Otajonov Ozod 50
Latipov Botir
Quziboev Zokhir
Suyunov Ilyas
Soliev Komil 50
Shamsutdinov Arif 68
Norov Nizom 77
Turaev Akbar
Shorahmedov Akmal
Dordevic Sasa
Inomov Islom
Gafurov Anvar
Salomov Shavkat 82
Trifunovic Milos 66
Mandzukas Yannis
Soliev Anvarjon 75
Rahimov Anvar
Jadigerov Askar
Murzoev Kamoliddin 66
Shuhratov Rasuljon 75
Hasanov Doniyorbek 82
Head Coaches
Quryozov Ruzmat Kasimov Mirjalol