Match-Center

Neftchi

2:3

BUNYODKOR

2' Berdiev Anvar
90' Berdiev Anvar
33' Rivaldo
57' Ristic Stevica
68' Rivaldo
Referee: Kovalenko Valentin. Stadium: Central stadium Ferghana.
Visitors: 8231.

Uzbekistan cup - 2010. Semi final. Date: 30.06.2010 17:00.

Past meetings

Uzbekistan cup - 2017 Quarter final 27.07.2017 19:00 BUNYODKOR 3-1 Neftchi match-center
Uzbekistan cup - 2017 Quarter final 30.06.2017 18:30 Neftchi 1-2 BUNYODKOR match-center
Uzbekistan cup - 2010 Semi final 04.07.2010 17:00 BUNYODKOR 4-1 Neftchi match-center

Text Commentary

' Учрашув якунланди - 2:3. Онлайн трансляциямизни кузатиб борган барча мухлисларга миннатдорчилик бирдирамиз
90+3' Анвар Бердиев дубль қайд этди. Ҳаволатиб оширилган тўпни Нестеровнинг устидан ошириб дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Ҳисоб 2:3
90+2' Анвар Бердиев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
90' Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
89' Иқбол Акрамов Ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.
86' Саидов симуляция ишлатди. Аммо Ҳакам унга эътибор бермади.
86' Саидов симуляция ишлатди. Аммо Ҳакам унга эътибор бермади.
83' "Нефтчи"нинг яна бир ҳужуми. Асқаралиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси Исмоиловга тегиб қайтди.
82' Акрамовнинг кучли зарбаси. Нестеров тўпни қайтарди. Аммо қайта зарба берадиган футболчи топилмади.
81' "Бунёдкор"да ҳам ўзгариш юз берди. Ривалдонинг ўрнига Анвар Раҳимов тушди.
79' Руслан Мельзиддинов ва Санжар Асқаралиев Руслан қўполлиги учун огоҳлантирилган бўлса, Асқаралиев Ривалдонинг футболкасидан тортиб қолганди.
78' Мирзаевнинг кучли зарбаси. Нестеров ўз ўрнида.
77' Ривалдо рақибни очиқчасига аяди. Агарда сардоримиз аниқ ҳаракат қилганида ҳисоб йирклашарди.
76' Мансур Саидовнинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров аранг ушлаб қолди.
75' "Нефтчи" уюштираётган ҳужумлар зое кетмоқда. Энди "Бунёдкор" қарши ҳужумда.
74' "Нефтчи"да сўнгги ўзгариш. Асқар Муҳиддинов ўрнига Муҳсин Низомитдинов туширилди.
73' Қарши ҳужум. "Бунёдкор" ҳисобни йириклаштириши мумкин эди. Аммо Рамоснинг зарбасини Цой қайтариб қолди.
72' Жепаров ва Карпенко яхши комбинацияни ўйлашди. Аммо сўнгги зарба йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
70' Ҳисоб 1:3. "Бунёдкор" жуда яхши натижа қайд этмоқда.
69' Жепаров ҳимоячилар устидан ошириб тўпни Ривалдога етказди. Дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан жамоамиз сардори осонлик билан Цой дарвозасини ишғол қилди.
68' Ривалдо ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
65' Саркисян ҳам ўзгариш қилди. Алишер Ҳолиқов ўрнини Шерзод Ҳакимов эгаллади.
65' Карпенконинг узоқ масфадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
64' "Бунёдкор" таркибида иккинчи ўзгариш. Денилсон ўрнини Мельзиддинов эгаллади.
63' Қанотдан оширилган тўпни Бердиев дарвоза томон тўғрилади. Аммо тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.
62' Қарши ҳужум. Алижоновнинг дарвоза бурчагига йўналтирган кучли зарбасини Нестеров майдон ташқарисига чиқариб юборди.
61' Ривалдо Рамосни қулай вазиятга чиқарди. Аммо тўп Рамоснинг чап оёғига тўғри келиб қолди. У Ристичга тўпни узатди. Аммо Стевица ҳам зарба беришга кечикди.
60' Анвар Бердиевнинг бош билан йўллаган зарбасини Нестеров ушлаб олди.
59' Жарима зарбаси. Алижонов томонидан йўллаган кучли зарба дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
57' Қарши ҳужум. Рамос ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига ошириб берди. Ристич эса осонгина тўпни боши билан Цой қўриқлаётган дарвозага жойлаб, ҳисобни 1:2га оширди.
57' Стевица Ристич ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
55' Иккала жамоа ҳам майдон марказида яхши ўйин кўрсатмоқда.
53' Виктор Карпенко Майдонга тушди.
53' Тимур Кападзе Майдонни тарк этди.
51' Тўхтахўжаев Жепаровдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужум бошлади. Аммо ҳужум якунига етмай қолди.
50' Жепаров уч футболчини ўтиб кетиб, Ристичга тўпни берди. Стевица ҳам икки ҳимоячини адлашга киришди ва зарба берди. Аммо ноаниқ.
48' Ривалдо оширган тўп йўналишини Кападзе бироз ўзгартирди. Аммо бу Цойга қийинчилик туғдиргани йўқ.
46' Иккинчи бўлим бошланди. Ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришларсиз.
' Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга чиқиб келишди.
45' Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб 1:1. Танаффус
44' Ристичга зарба бериш учун ҳимоячилар имконият беришмади.
43' Ислом Тўхтахўжаев гол муаллифи бўлиши мумкин эди. Аммо ислом ҳужумчи эмаслигини сездириб қўйди.
41' Жепаровнинг навбатдаги кучли зарбаси. Бирозгина ноаниқ кетди.
40' Жудаям чиройли ҳужум. Кападзе-Ристич-Денилсон комбинациясидан сўнг жарима майдончаси ичида Денилсонга нисбатан қўпол ўйналди. Аммо ҳакам эътибор қаратгани йўқ.
38' Қарши ҳужум. Рамос қанот бўйлаб олдинга борди ва тўпни Денилсонга оширди. Ҳужумчи тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Аммо ноаниқ. Бу вазиятда қанот ҳаками байроқчасини ҳам кўтариб турганди.
36' Жепаровнинг чамаси 24 метрлардан йўллаган бурама зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб қайтди.
35' Тўлиқ устунлик "Бунёдкор" томонга ўтди.
34' Рақиб жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан Ристич фойдаланди ва тўпни олиб, чап қанотга қочди. Стевицанинг ошириб берган тўпини Ривалдо боши билан дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни тенглаштирди.
33' Ривалдо ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
31' Бурчак тўпни. Жепаров зарба берди. Тўп Рамосга келиб тушди. Рамос қарама қарши қанотдан яна ҳаволатиб тўпни оширди. Исмоиловнинг бош билан йўллаган зарбасини Цой қайтаришга эришди.
30' Жепаров икки ҳимоячи орасидан чиройли тарзда ўтиб кетди ва тўпни Ривалдога узатди. Ривалдонинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
29' Ўйин суръати бироз тушди. Кўп тўхталишлар бўлмоқда.
26' Ривалдо марказдан тўпни чап қанотга Ковалёвга оширди. Саша бир ҳимоячини ортда қолдириб, ўзига қулай вазият яратди ва дарвоза томон зарба йўллади. Цой тўпни ушлаб олди.
25' ҳимоячилардан қайтган тўпни Рамос зарб билан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
23' Рамос ва Жепаров тандеми кўплаб хавфли ҳужумлар уюштиришмоқда.
22' Иқбол Акрамовнинг жаримадан тепган тўпини Нестеров муштлари билан уриб юборди.
20' Жепаровнинг жаримадан ошириб берган тўпи ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдонни тарк этди.
19' Дилёр Эрматов Кападзега нисбатан ишлатилган қўполлик учун огоҳлантирилди.
18' Жепаровнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбасига салгина аниқлик етишмади.
16' Ривалдо тўп оширган жойда ҳеч ким йўқ.
15' Жепаров-Ристич-Рамос комбинацияси. Рамос деярли бирга бир вазиятга чиқди. Аммо уни таъқиб этишга ҳимоячилар етиб келишди ва тўпни олиб қўйишди.
14' Қарши ҳужум. Иқбол Акрамов фаол ўйнади. Аммо унга Рамос имконият қолдирмади.
13' "Нефтчи" бундан буёғига эътиборини ҳимояга қаратган ҳолда, қарши ҳужумдан унумли фойдаланиш илинжида тўп сурмоқда.
12' Рамоснинг чамаси 35 метрлардан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.
11' Ривалдо уч футболчини ажойиб тарзда чалғита олди. Аммо тўпга зарба бериш чоғида ўз мувозанатини йўқотиб қўйди.
10' Цой ҳозирча жуда фаол ўйин кўрсатмоқда.
09' Жепаров қанотдан тўпни Ристичга ҳаволатиб етказиб берди. Азиз Алижонов тўпни қайтариш чоғида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди. Шергининг бахтига Цой тўпни ушлаб қолди.
08' Учрашув жудаям ҳужумкор руҳда бошланди. Стадиондаги мухлислар ажойиб футболни кўришиб мазза қилишмоқда.
07' Бу сафар ҳам Ривалдо яхши ўйнади. Унинг ошириб берган тўпини Ристич боши билан дарвозага тўғрилади. Бирозгина ноаниқ.
06' Ривалдо икки футболчидан қочиб кетиб, Денилсонни жудаям қулай вазиятга чиқарди. Денилсон тўпни дарвозага йўлласа ҳам бўларди. Аммоу ҳимоячиларни алдашга тушиб кетди. Натижада тўп йўқотилди.
05' Жаримадан тўп "Нефтчи" жарима майдончаси томон оширилди. Денилсон тўпга бош билан зарба бериш чоғида рақибига қўполлик ишлатди.
04' Жепаровнинг қанотдан дарвозага йўллаган зарбасини Цой ушлаб олди.
04' Гол киритилган ҳужум ҳам худди биринчисининг нусхаси бўлди. Алишер Холиқов тўпни марказдан қабул қилиб олиб, Бердиевни қулай вазиятга чиқарди. Анварнинг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбаси Нестеровнинг яқин юқори бурчагидан жой олди.
03' Анвар Бердиев ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!
01' Илк ҳужум. Майдон марказида Анвар Бердиев тўпни Рамосдан олиб қўйди ва тезлик билан ҳужум бошлади. Тўпни қабул қилиб олган Мансур Саидовнинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
01' Учрашувни "Бунёдкор" аъзолари бошлаб беришди. Демак эътиборимизни "Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашувига қаратамиз.
18:58' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Бунёдкор" оқ, "Нефтчи" кўк рангли формаларда саф тортишган. Ҳакамлар гуруҳи эса сариқ либосларда.
18:50' "Бунёдкор" аъзолари машғулотларини якунлашиб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди. "Нефтчи" аъзолари эса ўйинолди машқларини давом эттиришмоқда.
18:43' Мана эндигина фарғоналик футболчилар майдонда кўриниш беришди.
18:39' Стадионга мухлисларнинг ташрифи давом этмоқда. Ҳозирда "Марказий" стадионнинг 60-70 фоизи тўлиб бўлди.
18:35' Фарғонадаги майдоннинг ҳолатига юқори баҳо берса бўлади. Майдон текис ҳамда ям-яшиллигини четдан туриб кўриш ҳам мумкин.
18:34' Энди ҳакамлар гуруҳи майдонга чиқиб келишди. Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсни Валентин Коваленко бошқариб боради. Унга чизиқларда Олеш Дачев ва Валентин Шашков ёрдам беради.
18:32' Майдонга биринчи бўлиб, Миржалол Қосимов шогирдлари тушиб келишди. Ҳозир улар чигалёзди машғулотларини олиб боришмоқда.
18:31' “НЕФТЧИ” ТАРКИБИ: “НЕФТЧИ” ТАРКИБИ:
16.Юрий Цой
2.Акмал Холиқов
4.Асқар Муҳиддинов
7.Мансур Саидов
8.Азиз Алижонов
10.Анвар Бердиев
15.Дилёр Эрматов
20.Ислом Тўхтахўжаев
22.Иқбол Акрамов
23.Санжар Асқаралиев
26.Алишер Холиқов

Заҳирадагилар:
1.Хислат Чилматов
5.Иқбол Бобохонов
11.Умид Исоқов
12.Вохид Шодиев
13.Муҳсин Низомиддинов
17.Сардор Мирзаев
19.Шерзод Ҳакимов

Бош мураббий: Юрий Саркисян
18:30' “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ: “БУНЁДКОР” ТАРКИБИ:
1.Игнатий Нестеров
4.Хайрулла Каримов
5.Стевица Ристич
8.Эдсон Рамос
10.Ривалдо
11.Денилсон
18.Тимур Кападзе
24.Анзур Исмоилов
29.Жоао Виктор
30.Сервер Жепаров
31.Александр Ковалёв

Заҳирадагилар:
45.Акбар Тўраев
6.Анвар Ғофуров
20.Анвар Солиев
22.Виктор Карпенко
23.Саҳоб Жўраев
26.Анвар Раҳимов
28.Руслан Мельзиддинов

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
18:28' Таркиблар қўлимизда
17:52' Таркибларни ўз қўлимизга олишимиз биланоқ, Сиз азизларга тақдим этамиз.
17:50' Соат 18:15да иккала жамоа расмийлари учрашув назоратчиси хонасида майдонга тушадиган футболчилар рўйхатини қайд этишади.
17:47' Бугун Сиз азизлар билан Ўзбекистон кубоги-2010 ярим финалининг дастлабки учрашувлари доирасида "Нефтчи" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувни матн кўринишида онлайн кузатиб борамиз.
17:45' Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари! "Бунёдкор" матбуот ҳизматининг компьютерлари Фарғонадаги "Марказий" стадионга ўрнатилган.
' Фарғона шаҳридаги "Марказий" садионда бўлиб ўтадиган учрашувнинг бошланиш вақти 19:00га бегиланган.

Lineups

Neftchi BUNYODKOR
Tsoy Yuriy
Tukhtakhujaev Islom
Irmatov Dilyorbek
Kholiqov Akmal
Muhitdinov Asqar 74
Saidov Mansur
Akramov Iqbol
Alijonov Aziz 69
Asqaraliev Sanjar
Berdiev Anvar
Kholiqov Alisher 64
Hakimov Sherzod 64
Mirzaev Sardor 69
Nizomiddinov Mukhsin 74
Nesterov Ignatiy
Karimov Hayrulla
ismoilov Anzur
Edson Ramos
Kovalyov Aleksandr
Rivaldo 71
Joa Victor
Jeparov Server
Kapadze Timur 63
Denilson 53
Ristic Stevica
Karpenko Viktor 53
Melziddinov Ruslan 63
Rahimov Anvar 71
Head Coaches
Sarkisyan Yuriy Kasimov Mirjalol