Match-Center

Lokomotiv

0:2

BUNYODKOR

54' Pyschur Alexandr
65' Pyschur Alexandr
Referee: Tseytlin Vladislav. Stadium: Lokomotiv stadium.
Visitors: 1955.

Uzbekistan cup - 2013. Semi final. Date: 21.08.2013 17:00.

Past meetings

Uzbekistan cup - 2016 Semi final 26.11.2016 14:00 BUNYODKOR 0-1 Lokomotiv match-center
Uzbekistan cup - 2016 Semi final 25.10.2016 16:00 Lokomotiv 1-0 BUNYODKOR match-center
Uzbekistan cup - 2014 Final 12.11.2014 17:00 BUNYODKOR 0-1 Lokomotiv match-center
Uzbekistan cup - 2013 Semi final 31.07.2013 19:00 BUNYODKOR 2-2 Lokomotiv match-center

Text Commentary

' Эътиборингиз учун раҳмат.
' Бугунги ғалаба барчангизга муборак бўлсин!
' Ўйин тугади. "Бунёдкор" асосий рақиби майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кубок финалига йўлланма олди.
90+4' Бундан-буён "Локомотив"нинг 3та гол уришига шубҳа бор!
90+4' "Бунёдкор"ни мамлакат кубоги финалида дейиш мумкин!
90+2' Жавлон Иброҳимов Майдонга тушди.
90+2' Марко Блажич Майдонни тарк этди.
90+1' Ислом Тўхтахўжаев Қасддан Раҳматуллаевга жароҳат етказиш учун ҳаракат қилди ва сариқ карточка ишлаб олди.
90' Иккинчи бўлимга беш дақиқа вақт қўшиб берилди.
90' Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида футболчилар жанжаллашиб кетишди.
88' Анвар Бердиев Майдонга тушди.
88' Олександр Пишур Майдонни тарк этди.
88' Жарима зарбаси хавфли чиқди. Зарбани қайтариш чоғида Филипосян жонбозлик кўрсатди.
87' Ўйин охирларида "Локо" аъзолари жарима майдончасининг шундоққина чизиғи устидан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлдилар.
86' Иброҳим Рахимов Майдонга тушди.
86' Акмал Ҳолматов Майдонни тарк этди.
85' Жасур Ҳасаноқ тўпни очиқчасига қизғонди. У Блажига тўпни берса бўларди.
85' Цейтлинни қарорини тушуниб бўлмади. Пишурни рақиб ҳимоячилари очиқчасига чиқитишди. Аммо Цейтлин негадир жим!
84' "Локомотив" шошяпти, бунинг оқибатида эса уларда бўшлиқлар юзага келяпти.
83' Яна бир қулай имконият. Шораҳмедовнинг тўп оширишини Пишур боши билан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
81' Алибобо бу сафар голга ассистентлик қилиши мумкин эди. Аммо у қулай вазиятда турган Жасур Ҳасановни кўрмай қолди.
80' Пишурнинг пасидан сўнг Алибобо Раҳматуллаев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Аммо унинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.
79' Алибобо Раҳматуллаев Майдонга тушди.
79' Олег Зотеев Майдонни тарк этди.
77' Зухуров яна бир бор жамоа жонига оро кирди. Нагаев боши билан гол уриб кетиши мумкин бўлган вазиятда Зухуров муштлари билан тўпни уриб юборди.
74' Мезбонлар ҳужумларини "қалдирғочлар" майдон марказида кутиб олишмоқда.
72' Собир Усмонхўжаев Майдонга тушди.
72' Илҳомжон Суюнов Майдонни тарк этди.
' Ўйин давом этади.
70' Бош ҳака яна бир дақиқа тайм аут берди.
67' Ҳисоб кўриниши энди мутлақо меҳмонларни қониқтиради. Шу боисдан ҳам меҳмонлар ҳимояга, мезбонлар эса ҳужумга асосий эътиборини қаратишган.
65' Олександр Пишур Зотеев тўпни эгаллаб олиб Пишурга узатди ва ўзи жарима майдончаси ичига кириб борди. Ҳимоячилар Олег билан овора бўлиб қолишганидан фойдаланган Саша чап оёқда кучли зарб билан Бугало дарвозасини ишғол қилди. Ҳисоб 0:2га ошди.
64' Миржалол Қосимов шогирдларига яна ҳужум қилиш лозимлигини уқтирмоқда.
61' Гоголнинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.
60' Холматовнинг кучли зарбасини Жабборов боши билан дарвозага тўғрилади. Зуҳуров тўпни эгаллаб олди.
59' Абдуллаев илк тўпга тегишидаёқ Жабборовни қулай вазиятга чиқарди. Аммо Ғофуров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
58' Садриддин Абдуллаев Майдонга тушди.
58' Виктор Карпенко Майдонни тарк этди.
58' Яна Пишур узоқ масофадан дарвоз томон зарба йўллади. Аммо унинг бу сафарги уриниши ноаниқ чиқди.
57' Ҳозирча "Бунёдкор"нинг режалари рисоладагидек кетмоқда: Рақиб майдонида гол урилди, энди ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаш керак.
55' Олександр Пишур Мезбонлар дарвозадан чамаси 24 метрлар узоқликдан Блажични чалиб йиқитишди. Белгиланган жарима зарбасини Олександр Пишур ерлатиб кучли зарба билан дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни очди - 0:1
54' Жасур Ҳасанов чап қанотдан Зотеевга тўпни оширди. Аммо Олег бош билан тўпни дарвозага йўллай олмади.
52' "Локомотив" тезқор қарши ҳужумга ўтди. Карпенконинг чиройли ва кучли зарбасига аниқлик етишмади.
50' Дилшод Жабборовнинг жарима зарбасини Зухуров эгаллаб олди.
49' Иккинчи бўлимни бунёдкорчилар фаол бошладилар.
48' Олександр Пишур Ҳакамга "ақл" ўргатгани учун огоҳлантирилди.
46' Шораҳмедов узатган тўп Тўраевнинг бошидан кейин Зотеевга келиб тушди. Олег жарима майдончасига кирибоқ дарвоза томон зарба йўллади. Аммо унга Тўхтахўжаев ҳалал беришга улгурди.
46' Иккинчи бўлим бошланди!
' Жамоалар иккинчи тайм учун майдонга чиқиб келишмоқда.
' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ!
45' Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
45' Кутилмаганда майдонда икки футболчи жароҳат олди. Лутфулла Тўраев ва Евгений Гоголь. Эътиборлиси ҳар иккаласи икки хил эизодда эди.
41' Бўлим охирларига келиб ўйин сурати бироз тушди.
38' Карпенконинг бурчак зарбаси ҳамма футболчилардан ўтди ва Иномовга келиб тушди. Исломнинг зарбасини дарвоза чизиғи ёнгинасидан Пишур қайтариб қолди.
36' Акмал Холматов олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
34' "Қалдирғочлар" тезкор ҳужум бошлашди. Шораҳмедов ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб, жарима майдончасига кириб борди ва тўпни бўш турган Лутфулла Тўраевга узатди. Бироқ Тўраев тўпни тўхтата олмай вазиятни кўкка совурди.
33' Ислом Тўхтахўжаев тўп учун курашда Пишурни яққол кийимларидан тортиб қолди.
30' Кичик танаффусдан сўнг жамоалардаги аввалги ҳужумкорлик йўқолиб қолди.
' Ўйин давом этади.
27' Бир дақиқа тайм-аут берилди.
25' Яна Жасур Ҳасанов ўзини кўрсатди. Чап қанотда Иномовни ортда қолдириб, ўзига ўзи қулай вазият яратди. Бу сафар ҳам Бугало қаҳрамонлик кўрсатди.
23' Энди "Бунёдкор"нинг жавоби. Жасур Ҳасанов узатган пасни Блажич голга айлантириши мумкин эди. Унинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасини бугун таваллуд айёмини инишонлаётган Бугало қайтарди.
22' Ҳасанов узатган тўп Шораҳмедовдан ўтиб, Карпенкога келди. Викторнинг ўз услубида йўллаган кучли зарбасини Зухуров қайтариб қолди.
21' "Локомотив"нинг қарши ҳужуми. Карпенконинг олдинга ўтишига Каримов имкон бермади.
20' Хайрулла Каримовнинг тўп ошириши жуда-жуда ҳавфли чиқди. Режага кўра Пишур тўп йўналишини ўзгартириши керак эди. Аммо у бу ишни қила олмади.
19' Александр Оника Лутфулла Тўраевга нисбатан қўпол ўйнаганлиги учун огоҳлантирилди.
19' Акмал Шораҳмедов чамаси 35 метрлар узоқликдан Бугалони текшириб кўрди. Аммо Шораҳмедовнинг зарбаси кучсиз чиқди.
17' Жасур Ҳасанов икки бор Зухуров дарвозаси яқинида хавфли тўп оширишларни амалга оширди. Бироқ ҳимоячиларимиз ҳавфним бартараф этишди.
15' Холматов олис масофадан кучли зарба берди. Ноаниқ
14' Зотеев ўнг қанот бўйлаб олдинга ўтди ва тўпни тезлик билан чап оёғига тўғрилаб, дарвоза томон кучли зарба йўллади. Лекин унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
12' Ажойиб комбинациядан сўнг Жасур Ҳасанов жуда қулай вазиятга чиқиб борди. Бироқ ён чизиқ ҳаками байроқчасини кўтариб, "офсайд" қайд этди.
10' Агар Пишурда тезлик яхши бўлганида у рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди.
09' Учрашувнинг дастлабки дақиқаларини ҳар иккала жамоа аъзолари эҳтиёткорроқ ўтказишмоқда.
08' "Локо"даги Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан чиройли тўп ошириш қилди. Нагаевнинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.
05' Ғофуров тўпни Пишур томонга узатди. Бироқ Саша кутилмаганда майдонга сирпаниб тушди.
03' Холматовнинг жарима зарбасини жонли девор қайтарди.
03' Холматоқ чап қанотдан жарима майдончасига киришга интилди. Бироқ Хайрулла Каримов рақиб ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолди.
02' Илк ҳужумни "қалдирғочлар" ташкил этишди. Зотеев-Тўраев-Пишур комбинацияси "офсайд" билан якунланди.
01' Диққат!!! Ўйин бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Локомотив" қизил, "Бунёдкор" оқ, ҳакамлар гуруҳи эса қора рангли либоларни кийиб олишган.
' ҲАКАМЛАР ТАРКИБИ:
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Андрей Цапенко (Янгийўл)
Заҳира ҳаками: Ҳасан Рўзиев (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Алишер Абдуллаев
' "ЛОКОМОТИВ" ТАРКИБИ:
1.Павел Бугало
3.Евгений Гоголь
8.Акмал Холматов
16.Жасур Ҳасанов
19.Ислом Иномов
20.Ислом Тўхтахўжаев
23.Иван Нагаев
29.Виктор Карпенко
30.Дилшод Жабборов (сардор)
55.Илҳомжон Суюунов
99.Александр Оника

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
12.Тимур Ғаниев
2.Сардор Раҳмонов
7.Садриддин Абдуллаев
15.Собир Усмонхўжаев
17.Салим Мустафоев
24.Иброҳим Раҳимов
41.Қувондиқ Рўзиев

Бош мураббий: Ҳаким Фузайлов
' "БУНЁДКОР" ТАРКИБИ:
25.Муроджон Зухуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (сардор)
5.Дилшод Жўраев
6.Анвар Ғофуров
7.Марко Блажич
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
16.Артём Филипосян
19.Жасур Ҳасанов
33.Олег Зотеев

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
8.Жавлон Иброхимов
9.Игорь Таран
14.Алибобо Раҳматуллаев
21.Сардор Рашидов
23.Саҳоб Жўраев
29.Анвар Бердиев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' Марҳамат жамоалар таркиби билан танишиб олинг.
' Айни дамда ҳар иккала жамоа аъзолари майдонга чиқиб келишган ва ўйинолдидан сўнгги машғулотларини олиб боришмоқда.
' Бугун жорий йилги Ўзбекистон кубогининг дастлабки финалчиси номи аниқланади.
' "Локомотив" стадионидан репортажимизни бошлаймиз!
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Lineups

Lokomotiv BUNYODKOR
Bugalo Pavel
Gogol Evgeniy
Jabborov Dilshod
Inomov Islom
Karpenko Viktor 58
Nagaev Ivan
Onika Aleksandr
Tukhtakhujaev Islom
Kholmatov Akmal 86
Hasanov Jasur
Suyunov Ilhom 71
Abdullaev Sadriddin 58
Usmonkhujaev Sobir 71
Rakhimov Ibrokhim 86
Zukhurov Murod
Zoteev Oleg
Juraev Dilshod
Blajic Marko 90
Hasanov Jasur Arziqulovich
Gafurov Anvar
Shorahmedov Akmal
Filiposyan Artyom
Turaev Lutfulla
Pyschur Alexandr
Karimov Hayrulla
Rahmatullaev Alibobo 79
Berdiev Anvar 88
Ibrokhimov Javlon 90
Head Coaches
Fuzaylov Hakim Kasimov Mirjalol