Match-Center

BUNYODKOR

2:2

Lokomotiv

82' Taran Igor
84' Zoteev Oleg
11' Kholmatov Akmal
20' Abdullaev Sadriddin
Referee: Tseytlin Vladislav. Stadium: Jar stadium.
Visitors: 4675.

Uzbekistan cup - 2013. Semi final. Date: 31.07.2013 19:00.

Past meetings

Uzbekistan cup - 2016 Semi final 26.11.2016 14:00 BUNYODKOR 0-1 Lokomotiv match-center
Uzbekistan cup - 2016 Semi final 25.10.2016 16:00 Lokomotiv 1-0 BUNYODKOR match-center
Uzbekistan cup - 2014 Final 12.11.2014 17:00 BUNYODKOR 0-1 Lokomotiv match-center
Uzbekistan cup - 2013 Semi final 21.08.2013 17:00 Lokomotiv 0-2 BUNYODKOR match-center

Text Commentary

' Ўйин 2:2 ҳисобида ўз якунига етди.
89' "Локомотив" ҳисобда яна олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Дастлаб Холматовнинг зарбасини Нестеров қайтарган бўлса, кейин Дилшод Жабборовга аниқлик етишмади.
88' Акмал Холматов ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига кириб бориб зарба йўллади. Унга озгина аниқлик етишмади.
85' Сардор Рашидов чап оёқда кучли зарба йўллади. Бироқ унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.
83' Олег Зотеев Ҳимоячилардан қочиб кетган ярим ҳимоячи, кейинчалик рақиб футболчисини аллаб ўтиб, ҳисобни тенглаштирди.
82' Игорь Таран Дарвозани чалқанча усулда ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди.
76' Дилшод Раҳматуллаев
76' Александр Оника
75' Жавлон Иброҳимов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдони ичида унга ҳалал берадиган футболчи топилмаганди. Бироқ ярим ҳимоячининг зарбаси тўпнинг дарвоза тўсини устидан ўтиб кетиши билан якунланди.
72' Иван Нагаев
72' Фарход Тожиев
71' "Бунёдкор"нинг хавфли ҳужуми самарасиз якунланди. Дастлаб Пишурнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарган бўлишса, Тараннинг боши билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.
70' Ислом Тўхтахўжаевнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. Нестеров тўпни қайтаришга тайёр эмасди.
69' Сардор Рашидов
69' Жасур Ҳасанов
68' Хайрулла Каримов Фарход Тожиевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 17 метр узоқликдан хавфли жарима зарбаси.
' "Бунёдкор" сафида Сардор Рашидов майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.
66' "Локомотив" сафидаги футболчилардан бири шифокорлар ёрдамига мухтож.
64' Чап қанотдан ҳужумга ўтган "Локомотив" сафида Фарход Тожиев дарвозага тўпни тўхтатиб ўтирмай зарба йўллади. Ноаниқ.
62' Игорь Таран
62' Анвар Бердиев
61' Бу сафар Акмал Шораҳмедовнинг зарбасига аниқлик етишмади. Ўнг қанотдан кириб борган ҳимоячи чап оёқда зарба беришга қарор қилганди.
60' Олег Зотеев ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Пишурнинг боши билан йўллаган зарбасига эса озгина аниқлик етишмади.
58' "Локомотив" футболчилари жарима майдончаси яқинидан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.
55' Лутфулла Тўраев 20 метрлардан дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ...
54' Артём Филипосяннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ бўлди.
52' Виктор Карпенко
52' Садриддин Абдуллаев
49' Меҳмонларнинг легионер футболчиси Александр Оника Хайрулла Каримовга нисбатан қўпол ўйин кўрсатди. Майдонда футболчиларнинг кичик келишмовчилиги юз берди.
48' Александр Пишурнинг 35 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кўриниш олди.
46' "Локомотив" футболчилари жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.
' Иккинчи бўлим бошланди.
' Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.
45' Павел Бугало Тўпни ўйинга киритиш жараёнида учрашув вақтини чўзгани учун меҳмонлар посбони огоҳлантирилди.
44' Ўнг қанотдан ҳужумга ўтган "қалдирғочлар" аъзоси Жасур Ҳасанов тўпни Бердиевга етказиб берди. "Бунёдкор" сафида илк расмий учрашувини ўтказаётган футболчининг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
43' Олег Зотеев
43' Марко Блажич
' Олег Зотеев майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.
39' Жасур Ҳасанов бу сафар чап қанотдан ҳужумга ўтиб, рақиб футболчисини алдай олди ва ўнг оёқда зарба йўллади. Бугалонинг устидан ўтган тўп эса дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
' Фарход Тожиевга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
38' Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, чар оёқда кучсиз ва ноаниқ зарба йўллади.
36' "Бунёдкор" футболчилари бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. жасур Ҳасановнинг етказиб берган пасини Лутфулла Тўраев боши билан дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. Аммо ноаниқ.
32' Александр Пишурнинг 17-18 метрлардан йўллаган зарбасини Бугало ушлаб олди.
28' Лутфулла Тўраев Ҳакам билан гап талашгани учун огоҳлантирилди.
' Ҳаво ҳароратининг анча юқорилиги сабаб ҳакам жамоаларга томоқ хўллаб олиш учун кичик танаффус беришга қарор қилди.
23' Садриддин Абдуллаев дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олишга уриниб кўрди. Зарба ҳам кучсиз, ҳам анча ноаниқ бўлди.
21' Садриддин Абдуллаев жарохат олгандек ётиб олгани учун мезбонлар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
19' Садриддин Абдуллаев Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борган футболчи Нестеровни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз ишғол қилди.
17' Лутфулла Тўраевнинг хатосидан кейин меҳмонлар тўпни эгаллаб, Фарход Тожиевни қулай позицияга олиб чиқишди. Ҳужумчининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси эса анча ноаниқ бўлди.
13' Артём Филипосяннинг хато позиция танлаши натижасида "Локомотив" қарши ҳужумга ўтди. Абдуллаев-Тожиев-Ҳасанов комбинацияси анча хавфли кўриниш олди. Жасурнинг зарбаси кучсиз бўлди ва уни Нестеров ушлаб қола билди.
11' Дилшод Жаббаров "Локомотив" футболчилари сариқ карточкалар борасида ҳам олдинга ўтиб олишди.
10' Акмал Холматов "Темирйўлчилар" 28-30 метрлар чамаси узоқликдан жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Акмал Холматовнинг кучли зарбасини эса Игнатий Нестеров қайтариб қололмади - 0:1.
8' Анвар Бердиев меҳмонлар сафида ҳаракат қилаётган Дилшод Жабборовни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси комбинация усулида амалга оширилди. Кейинчалик эса мезбонлар ҳужумни бартараф қилишди.
5' Шерзод Шарипов ўнг қанотда ҳаракат қилаётган Марко Блажичга нисбатан қўпол ўйин кўрсатди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади. Жасур Ҳасанов амалга оширган жарима тўпи эса самарали бўлмади.
4' "локомотив" футболчилари томонидан амалга оширилган бурчак зарбасини мезбон ҳимоячилар қайтариб юборишди.
1' Мезбонлар илк дақиқанинг ўзида бурчакдан тўп тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жасур Ҳасанов етказиб берган тўпни эса Бугало муштлари билан қайтариб юборишга эришди.
1' Владислав Цейтлин ўйинни бошлаб берадиган ҳуштагини чалди ва учрашув бошланди.
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Бугунги учрашувни "Бунёдкор" тўқ кўк рангли, "Локомотив" эса оқ либосларда ўтказади.
' ҲАКАМЛАР ГУРУҲИ
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов (Бухоро) ва Андрей Цапенко (Тошкент вил.)
Захира ҳаками: Хасан Рўзиев (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Радик Серазетдинов (Тошкент)
' "ЛОКОМОТИВ"

1. Павел Бугало
2. Сардор Раҳмонов
7. Садриддин Абдуллаев
8. Акмал Холматов
10. Фарход Тожиев
16. Жасур Ҳасанов
19. Ислом Иномов
20. Ислом Тўхтахўжаев
22. Шерзод Шарипов
30. Дилшод Жабборов (сардор)
99. Александр Оника

ЗАХИРАДАГИЛАР
12. Артур Парванов
6. Дилшод Раҳматуллаев
11. Александр Шадрин
23. Иван Нагаев
24. Иброҳим Раҳимов
29. Виктор Карпенко
55. Илхом Суюнов

Бош мураббий: Ҳаким Фузаилов
' "БУНЁДКОР"
1. Игнатий Нестеров (сардор)
2. Акмал Шораҳмедов
4. Хайрулла Каримов
7. Марко Блажич
8. Жавлон Иброҳимов
11. Александр Пишур
13. Лутфулла Тўраев
16. Артём Филипосян
19. Жасур Ҳасанов
23. Сахоб Жўраев
29. Анвар Бердиев

ЗАХИРАДАГИЛАР
25. Мурод Зухуров
5. Дилшод Жўраев
6. Анвар Ғофуров
9. Игорь Таран
14. Алибобо Раҳматуллаев
21. Сардор Рашидов
33. Олег Зотеев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов
' Қуйида жамоаларнинг бугунги таркиби билан танишиб олишингиз мумкин.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Ўзбекистон Кубоги-2013 ярим финал дастлабки учрашуви доирасида Тошкентнинг икки гранд клублари - "Бунёдкор" ҳамда "Локомотив" майдонга чиқиб келишади.

Lineups

BUNYODKOR Lokomotiv
Nesterov Ignatiy
Shorahmedov Akmal
Karimov Hayrulla
Filiposyan Artyom
Juraev Sahob
Ibrokhimov Javlon
Turaev Lutfulla
Hasanov Jasur Arziqulovich 71
Blajic Marko 45
Pyschur Alexandr
Berdiev Anvar 63
Taran Igor 63
Zoteev Oleg 45
Rashidov Sardor 71
Bugalo Pavel
Inomov Islom
Sharipov Sherzod
Tukhtakhujaev Islom
Рахмонов Сардор
Jabborov Dilshod
Abdullaev Sadriddin 53
Onika Aleksandr 78
Kholmatov Akmal
Hasanov Jasur
Tojiev Farhod 72
Karpenko Viktor 53
Nagaev Ivan 72
Rahmatullaev Dilshod 78
Head Coaches
Kasimov Mirjalol Fuzaylov Hakim

Video