Match-Center

BUNYODKOR

1:1

Mash'al

40' Pardaev Bahodir
10' Abdumuminov Jahongir
Referee: Tseytlin Vladislav. Stadium: Jar stadium.
Visitors: 816.

Uzbekistan cup - 2013. Quarter final. Date: 25.06.2013 18:00.

Past meetings

Uzbekistan cup - 2013 Quarter final 08.07.2013 18:00 Mash'al 0-2 BUNYODKOR match-center
Uzbekistan cup - 2012 Quarter final 29.07.2012 19:00 Mash'al 0-0 BUNYODKOR match-center
Uzbekistan cup - 2012 Quarter final 09.07.2012 19:00 BUNYODKOR 3-0 Mash'al match-center
Uzbekistan cup - 2007 Semi final 06.11.2007 18:00 BUNYODKOR 2-1 Mash'al match-center
Uzbekistan cup - 2007 Semi final 26.09.2007 18:00 Mash'al 0-0 BUNYODKOR match-center

Text Commentary

' Эслатиб ўтамиз, жавобан ўйини 8 июль куни бўлиб ўтади. Биз эса сизлар билан хайрлашиб қоламиз, саломат бўлинг.
' Учрашув 1:1 ҳисобида якунлади.
90+5' Пишурнинг сўнгги зарбаси анча кучсиз бўлди ва тўп Қувватовга келиб тушди.
90+5' Тараннинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
90' Александр Пишурнинг кетма-кет икки уриниши ҳам бефойда бўлди. Ҳимоячилар ҳужумни бартараф қилишди.
' Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар вақтини қоплаш учун 5 дақиқа қўшиб берилди.
88' Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан туриб дарвозанинг яқин бурчагига зарба йўллади. Дарвозабон буни кутмаганди ва зарбани аранг бартараф қилди.
87' Жарима зарбасини Жасур Ҳасанов амалга оширди. Зарбани жонли девор бартараф қилди. Мусаевнинг такрорий зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
85' Меҳмонлар Александр Пишурга нисбатан жарима майдончаси яқинида ўйин қоидасини бузишди. Хавфли жарима зарбаси бу "Машъал" учун
84' Анвар Ғофуров ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Тараннинг боши билан берган зарбаси тўсиннинг шундоққина устидан ўтиб, майдонни тарк этди.
82' Фозил Мусаев анча фаол. У жарима майдончаси чизиғи устида тўпни кўкраги билан тўхтатиб олиб, кейинги уринишда зарба йўллади. Унга озгина аниқлик етишмади.
81' Акмал Шораҳмедов чап қанотда очиқ турган Жасур Ҳасановни пас билан таъминлади. Ярим ҳимоячининг тўхтатмасдан туриб берган зарбаси анча ноаниқ бўлди.
80' Баҳодир Муртазоев чап қанотдан катта тезликда қочиб бораётган Жасур Ҳасановни қўполлик билан тўхтатиб қолди.
' "Машъал" футболчилари ўйин чўзишни бошлаб юборишди. Зеро майдон чизиғидан 1 метргина узоқликда ётган футболчи майдонни тарк этмай, шифокорлар етиб келишини кутишга мажбур қилди.
' Оёғи томир тортишиб қолган Шерзод Файзиев барибир майдонга қайта олмади ва ўз ўрнини бошқа бир футболчига бўшатиб берди.
77' Искандар Шойқулов
77' Шерзод Файзиев
77' Чап қанотдан бошланган ҳужум Фозил Мусаевнинг зарбаси билан якун топди. Ноаниқ
76' Фозил Мусаев Марко Блажични ажойиб пас билан таъминлади. Бу вазиятда легионер футболчи на рақибидан тезлик билан қочиб кетмади ва на очиқ турган бошқа шерикларини тўп билан таъминлай олмади.
' "Бунёдкор" футболчилари фейр-плей қоидасига амал қилиб тўпни рақиб футболчиларига қайтариб беришди.
75' "Машъал" футболчиларидан бирининг оёғида томир тортишиб қолгани сабабли майдонда йиқилиб ётипти. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
' Баҳодир Муртазоевга нисбатан мажбурий фол ишлатгани учун Жавлон Иброҳимов огоҳлантирилди.
73' Жавло Иброҳимов
71' "Бунёдкор" навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширди. Фозил Мусаевнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
69' Фозил Мусаев
69' Лутфулла Тўраев
68' Анвар Ғофуровнинг узоқ масофадан йўллаган кучсиз зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
67' Жавлон Иброҳимов жарима майдончаси ичида кучли зарба йўллади. Бироқ тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
65' "Бунёдкор" бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Ҳасанов тўпни дарвозага айлантиришга уриниб кўрди. Бироқ бундан бир иш чиқмади.
' мирзохид Ғофуров симулация учун сариқ карточка ишлаб олди.
64' Мирзохид Ғофуров
' Бу орада Олег Зотеев шифокорларнинг муолажаси ёрдамида майдонга қайтди.
' Иккинчи бўлимда майдонга тушган "Машъал"нинг яна бир футболчиси Блажичга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди.
60' Отабек Шукуров
' Зотеев чўлоқланганча майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди. Шифокорлар уни алмаштиришни сўраб мурожаат қилишди.
' Ҳозиргина майдонга тушган Рустам Аъзамов Олег Зотеевга нисбатан қасддан қўпол ўйин кўрсатгани учун огоҳлантирилди. У рақибининг оёғини анча қаттиқ босиб олди.
58' Рустам Аъзамов
57' Жавлон Иброҳимов ва Жасур Ҳасановнинг комбинацияси Жавлоннинг зарбаси ва ҳимоячининг тўпни қайтариши билан якун топди. Бурчак зарбаси
56' Рустам Аъзамов
56' Аббос Шодмонов
54' Жавлон Иброҳимов чап қанотда фаол ҳаракат қилаётган Ҳасановни тўп билан таъминлади. Унинг етказиб берган пасини эса Пишур боши билан дарвозага аниқ йўллай олмади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
53' Игорь Таран
53' Баҳодир Пардаев
52' Жасур Ҳасанов шерикларини қулай позицияга олиб чиқиши мумкин эди. Ҳужумни Санжар Қувватов бартараф этди.
' Игорь Таран майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.
50' Олег Зотеевнинг чап қанотдан узатган тўпи сал қолса дарвозабон устидан ўтиб, голга айланай деди.
49' Лутфулла Тўраев Баҳодир Пардаевни жуда қулай имкониятга олиб чиқди. Ҳужумчи эса 7 метр масофадан 7 метрлик дарвозани аниқ нишонга ола билмади.
47' Жасур Ҳасанов чап қанотдан ҳужум бошлаганди. Бироқ Марко Блажич уни якунлайдиган зарба йўллай олмади.
' Мубораклик футболчилар шу тариқа иккинчи 45 дақиқаликни 1та ўзгариш билан бошлашди.
45' Отабек Шукуров
45' Шахзод Шаймонов
' Энди эса "Машъал" футболчилари кўриниш беришди.
' Иккинчи тайм олдидан "Бунёдкор" футболчилари майдонга чиқиб келишди.
' Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.
' Биринчи бўлимдаги тўхталишлар вақтини қоплаш учун 1 дақиқа қўшиб берилди.
45' Баҳодир Пардаевнинг зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди. Пишур гавдаси билан шеригига зарба йўллаш имкониятини яратиб берганди.
' Мезбонлар сафида Жасур Ҳасанов, меҳмонлардан эса Жаҳонгир Абдумўминов биринчи бўлимнинг энг фаол футболчилари бўлиб туришибди.
' Ўйинда ҳисоб тенглашди. Олег Зотеев чап қанотда очилиб бораётган Жасур Ҳасановни тўп билан таъминлади. Битта футболчини ортда қолдирган Ҳасанов Пардаевни қулай позицияга олиб чиқди ва ҳужумчи тўпни дарвозабон устидан ошириб, дарвозага аниқ йўллади.
39' Баҳодир Пардаев ГОЛ!
38' Лутфулла Тўраев ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди. Аббос Шодмонов эса сал қолса автогол муаллифига айланай деди. Бурчак зарбаси.
37' Жаҳонгир Абдумўминов чап қанотдан Мирзохид Ғофуровни тўп билан таъминлади. Кескин ҳужум Ғофуровнинг боши тўпга тегмагани сабаб юмшади.
36' Баҳодир Пардаев рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб, Қувватов билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди. Бироқ дарвозабон тўпга биринчи бўлиб келди.
' Марко Блажич майдонга туширилгач Олег Зотеев чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилмоқда.
33' Лутфулла Тўраев бурчак зарбасини амалга ошириб, Ҳасанов билан девор услубида комбинация ташкил қилди ва дарвозага аниқ зарба йўллади. Санжар Қувватовнинг махорати меҳмонларни муқаррар голдан сақлаб қолди.
32' Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбаси тўғри дарвозабон қўлига бориб тушди.
31' Жарима майдончаси яқинида Шахзод Шайманов Марко Блажичга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
30' Жасур Ҳасанов Баҳодир Пардаевни ажойиб пас билан таъминлади. Ҳужумчининг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
29' Жасур Ҳасановга нисбатан ишлатилган қўполлик жарима зарбаси билан якунланди. Стандарт вазият тўпнинг Блажичга оширилиши ва дарвозабоннинг зарбани бартараф этиши билан тугади.
28' Марко Блажич
28' Саҳоб Жўраев
27' "Бунёдкор"нинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми жуда хавфли кўриниш олди. Дарвозабон билан яккама-якка вазиятда қолган Жасур Ҳасанов имкониятдан фойдалана олмади.
26' Лутфулла Тўраев рақиби Баҳодир Муртазоевга нисбатан майдон марказида фол ишлатди.
' Бугунги учрашувда Саҳоб Жўраевнинг ўйини у қадар чиқмаётганини эътироф этиш ўринли.
' Ўтказиб юборилган голдан кейин "Бунёдкор" футболчилари катта куч билан олдинга ўтишга интилишмоқда. Бироқ меҳмонлар ҳимояланишда яхши таассурот қолдиришмоқда.
' "Бунёдкор" ҳимоячиларининг пала-партиш ҳатти-ҳаракатидан кейин "Машъал"нинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми гол билан якунланди.
21' Жаҳонгир Абдумўминов
19' Саломат Қутибоев яқиндагина огоҳлантириш олган бўлсада, Баҳодир Пардаевга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
18' Шериклари Жасур Ҳасановни жуда қулай имкониятга олиб чиқишганди. Бироқ ярим ҳимоячи зарба йўллаётган бир пайтда ён ҳакам байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари холат қайд этди.
' Майдон марказидаги устунлик "қалдирғочлар" тарафда.
14' Жавлон Иброҳимовнинг дарвозага йўллаган кучли зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолишга эришишди.
' Ўнг қанотда Акмал Шораҳмедовга нисбатан қўпол ўйнагани учун "Машъал" сардори огоҳлантирилди.
13' Саломат Қутибоев
12' Бу сафар Александр Пишурнинг пасидан сўнг Баҳодир Пардаев яна ўйиндан ташқари холатда.
11' Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Баҳодир Пардаевларнинг комбинацияси кескин тус олганди. Бироқ Баҳодирнинг узатган тўпини меҳмон ҳимоячилар қайтариб юборишди.
9' Биринчи ўйиндан ташқари холатда Баҳодир Пардаев қолиб кетди. Хайрулла Каримов уни бирга бир вазиятга чиқаришга уриниб кўрганди.
' Майдон марказида Баҳодир Пардаевга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун меҳмонларнинг 7-рақамдаги футболчиси огоҳлантирилди.
8' Жаҳонгир Абдумўминов
7' "Машъал" футболчилари чап қанотдан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.
6' Жасур Ҳасанов Жаҳонгир Абдумўминовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
5' Жаҳонгир Абдумўминов 18 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ.
' Олег Зотеев қаторасига иккинчи учрашувда ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилаётгани эътиборга молик.
3' Жасур Ҳасанов чап қанотдан ҳужум бошлаб, тўпни жарима майдончасига етказганди. Ҳимоячилар ҳужумни бартараф этишди.
1' Майдон марказида Лутфулла Тўраев рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди.
' Биринчи лига етакчиси учрашувни фаол бошлади.
' Учрашув бошланди
' Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Бугун мезбонлар оқ, "Машъал" футболчилари эса кўк рангли футболкада тўп суришади.
' УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР

Бош ҳакам: Владислав ЦЕЙТЛИН (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Хусниддин ШОДМОНОВ (Бухоро), Андрей ЦАПЕНКО (Тошкент вилояти)
Заҳира ҳаками: Анатолий РУБАКОВ (Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Рашид АЙТЕКОВ (Тошкент)
' Айни пайтда ҳар икки клуб футболчилари ўйинолди чигалёзди машғулотларини ўтказишмоқда.
' “БУНЁДКОР”:
25.Муроджон Зухуров
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (сардор)
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброхимов
11.Олександр Пишур
13.Лутфулла Тўраев
19.Жасур Ҳасанов
23.Саҳоб Жўраев
24.Баҳодир Пардаев
33.Олег Зотеев

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
45.Акбар Тўраев
5.Дилшод Жўраев
7.Марко Блажич
9.Игорь Таран
14.Алибобо Раҳматуллаев
18.Фозил Мусаев
21.Сардор Рашидов

Бош мураббий: Миржалол ҚОСИМОВ
' “МАШЪАЛ”:
1.Санжар Қувватов
5.Шаҳзод Шаймонов
7.Жаҳонгир Абдумўминов
9.Баҳодир Муртазоев
10.Жамшид Ҳасанов
14.Акбар Хотамов
18.Аббос Шодмонов
19.Мирзохид Ғофуров
20.Шерзод Файзиев
21.Саломат Қуттибоев (сардор)
26.Зохир Қўзибоев

ЗАҲИРАДАГИЛАР:
30.Ўткир Юсупов
2.Искандар Шойқулов
4.Виктор Клишин
8.Рустам Аъзамов
11.Ихтиёр Тошпўлатов
15.Отабек Шукуров
17.Холмурод Холмуродов

Бош мураббий: Александр ХОМЯКОВ


' Қуйида жамоалар таркиби билан танишиб олишингиз мумкин.
' Яна 20 дақиқадан сўнг Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг дастлабки ўйинида иштирок этиш учун Тошкентнинг "Бунёдкор" ҳамда Муборакнинг "Машъал" клублари майдонга чиқиб келишади.
' Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!

Lineups

BUNYODKOR Mash'al
Zukhurov Murod
Gafurov Anvar
Shorahmedov Akmal
Juraev Sahob 29
Karimov Hayrulla
Ibrokhimov Javlon
Zoteev Oleg
Pardaev Bahodir 53
Pyschur Alexandr
Turaev Lutfulla 71
Hasanov Jasur Arziqulovich
Blajic Marko 29
Taran Igor 53
Musaev Fozil 71
Quvvatov Sanjar
Shaymanov Shakhzod 46
Abdumuminov Jahongir
Murtozoev Bahodir
Hasanov Jamshid
Khatamov Akbar
Shodmonov Abbos 56
Gofurov Mirzohid
Fayziev Sherzod 79
Quttiboev Salomat
Quziboev Zokhir
Shukurov Otabek 46
A'zamov Rustam R. 56
Shaykulov Iskandar 79
Head Coaches
Kasimov Mirjalol Khomyakov Aleksandr